Расмий муносабат. Сурхондарё вилояти, Ангор тумани
30.
11. 2021
14:44
3910
Эконадзор

Бугун мамлакатимиз бўйлаб эзгу анъаналарни давом эттирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Вазирлик ва идоралар, бизнес-тузилма, жамоат ташкилотлари ҳамда фаол фуқаролар томонидан кўчат экиш акциялари ташкил этилмоқда.

Таъкидлаш зарурки, кўчат экиш учун ҳудуд танланаётган вақтда, аввало ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда кўчат турлари, суғориш тизимининг мавжудлиги, шунингдек, парвариш қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Эътиборли ОАВ вакилларининг съай-ҳаракатлари сабабли тадбирни ўтказиш давомида кўчат экиш, парвариш қилиш билан боғлиқ масалалар юзага келиши билан бирга уларни тез бартараф этиш чоралари амалга оширилмоқда.

Атроф-муҳитга бефарқ бўлмаган ОАВ вакиллари, фуқароларга Давлат экология қўмитаси ўзининг ташаккурини билдиради.

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Ангор туманида жойлашган «Bio Texno Eco» МЧЖ ҳудудида ташкил этилган боғда «қумга эккан кўчат» кўкариши масаласида билдирилган шубҳа асоссиз. Экология, ботаника соҳасидаги мутахассисларнинг фикрига кўра, қумли тупроққа экилган кўчат униб кетади. Шу билан бирга, бошқа чўл ҳудудларга нисбатан айнан Сурхондарё вилоятида бир неча йил аввал экилган кўчатлар унумдорлиги баланд ҳисобланади.

Шу билан бирга таъкидлаш зарурки, «Bio Texno Eco» МЧЖ томонидан 4 йилдан буён мазкур чўл ҳудуд кўкаламзорлаштирилган. Бугунги кунга қадар тадбиркор томонидан мазкур боғда 10 мингдан зиёд кўчат экилиб, парвариш қилиб келинмоқда.

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти Ангор тумани «Bio Texno Eco» МЧЖ томонидан кўкаламзорлаштирилган ҳудуд (2021 йил, август)

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы