Сурхондарё вилояти мактабгача таълим ташкилотларида 22 апрель- Халқаро ер куни муносабати билан "Табиат болалар нигоҳида" мавзусида расмлар кўрик-танлови ташкил қилинди
20.
04. 2022
03:42
2683
Ma’naviyat va ma’rifat

   Танловнинг вилоят босқичида туман (шаҳар) миқёсида ўтказилган расмлар танловида ғолиб бўлган тарбияланувчилар (I, II, III ўрин соҳиблари)нинг юборган расмлари кўргазмаси ташкил этилди.

   Кўргазмада тарбияланувчилар томонидан чизилган расмларни ҳакамлар ҳайъати азолари баҳолаб боришди ва якуний натижаларга кўра, Ангор туман 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси А.Неъматова I ўрин, Термиз шаҳар 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Н. Ғаппарова II ўрин, Термиз тумани 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси М. Қурбонова  III ўринни эгаллашди.

   Ғолиб бўлган тарбияланувчилар ҳамда уларнинг тарбиячиларига вилоят мактабгача таълим ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари, Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерацияси  вилоят кенгашининг диплом, ташаккурномалари топширилди.

Foydali manbalar