Душанбе. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлик ва муассасалари раҳбарларининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик кўриш бўйича экспертлар йиғилиши
28.
07. 2021
21:39
3547
Тадбирлар

28 июль куни Душанбе шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлик ва муассасалари раҳбарларининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик кўриш бўйича экспертлар йиғилиши гибрид форматида бўлиб ўтди.

ШҲТ мамлакатлари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ушбу асосий тадбир жорий йилнинг сентябрь ойида Душанбе шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган ШҲТ Давлатлари раҳбарлари Саммити арафасида бўлиб ўтмоқда.

Экспертлар йиғилиши доирасида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлик ва муассасалари раҳбарларининг иккинчи йиғилиши Кун тартиби, якуний баёни ва Ахборот хабари лойиҳалари муҳокама қилинди ва келишилди.

Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатларнинг 2022-2024 йиллар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик Концепциясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар Режаси лойиҳаси ҳамда экспертлар йиғилиши кун тартибидаги бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлик ва муассасалари раҳбарларининг иккинчи йиғилиши жорий йил 29 июль санасида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар