Халқаро ҳамкорлик. «Давэкосертификат» ходимлари Россияда малака оширмоқда
21.
09. 2021
12:00
3507
Тадбирлар

Давлат экология қўмитасида соҳа ходимларининг касбий малакасини халқаро талаблар даражасида ошириш масаласига ҳам катта эътибор берилмоқда. Хусусан, «Давэкосертификат» томонидан Россия Федерациясининг «Листок Жизни» компанияси билан билим-малакаларини алмаштириш ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ўзаро меморандум имзоланган. Ушбу меморандумга мувофиқ, «Давэкосертификат» ходимлари Россия Федерациясининг «Листок Жизни» компанияда экологик маркировканинг 1 тури дастурини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича малака оширишни бошлашди. Жумладан, жорий йилнинг 20 сентябрь куни бўлиб ўтган амалий машғулотларда экологик маркировка концепцияси, GEN - бутунжахон экологик маркировка ассоциацияси, Стандарт ISO 14024 бўйича маълумотлар берилди ҳамда экологик сертификатлаштириш жараёнининг холислиги ва шаффофлигига хавф туғдириши мумкин бўлган омилларни кўриб чиқиш бўйича фикрлар алмашилди.

Куннинг иккинчи ярмида эса малака ошираётган ходимлар «Листок Жизни» компанияси аудит-экспертлари томонидан тайёрланган кириш имтиҳонларига ёзма имтиҳон топширишди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар