Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани. Мурожаатлар ўз вақтида ўрганилмоқда
29.
07. 2021
16:45
460
Econadzor

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Осиё кўчаси ҳудудида ноқонуний дарахт кесилиши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат келиб тушди. Келиб тушган мурожаатга асосан, давлат инспекторлари зудлик билан жойида батафсил ўрганиш ишларини олиб боришди. Олиб борилган ўрганиш ишларига натижасига кўра, туман ҳудудида табиий омиллар таъсирида қуриган, инсон ҳаёти ва мол-мулкига жиддий зарар етказилиши мумкин бўлган дарахтлар аниқланиб, ҳужжатлар қонуний расмийлаштирилганлигини маълум қиламиз.

Муҳтарам юртдошлар агар сиз Ўзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонун талаблари бузилиши ҳолатларига дуч келсангиз зудлик билан бизнинг (+998) 99 010-48-04, (+998) 71 277-75-43 ИШОНЧ ТЕЛЕФОН рақамларимизга (Тошкент шаҳри) мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Бизга ҳамкор бўлинг, она табиатимизни биргаликда асраймиз.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Useful resources