Ўзбекистонга хориждан 268 та электромобиллар импорт қилинди
29.
07. 2021
17:18
408
News

2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси доирасида жамоат транспортининг камида 50 фоизини газ-баллон ёқилғи, электр ва бошка муқобил ёқилғи турларига ўтказиш бўйича алоҳида вазифалар белгиланган.

Мазкур вазифалар ижроси доирасида ўтган давр мобайнида республикада фойдаланишда бўлган 3,0 млн донадан ортиқ автотранспорт воситаларининг 60 фоизи газ ёқилғисида ҳаракатланишга ўтказилган.

Газ ёқилғисида ҳаракатланадиган транспортларнинг энг кўпи Андижон (79,0 фоиз), Наманган (86,0 фоиз) ва Сурхондарё (87,0 фоиз) вилоятлари ҳиссаларига тўғри келмоқда.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 1-ярим йиллигида Ўзбекистонга хориждан 268 та электромобиллар импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 230 тага кўп.

Ўзбекистонга электромобиллар асосан Хитойдан олиб келинган бўлиб, 228 тани ташкил этмоқда.

Маълумот учун, республикага 2018 йилда 13 та, 2019 йилда 39 та, 2020 йилда эса 131 та электромобиллар импорт қилинган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Useful resources