Давлат экология қўмитасида “Ҳуқуқий билимлар куни” концепцияси доирасида давра суҳбати ўтказилди.
29.
08. 2022
12:17
3208
Spirituality and enlightenment

Гибрид форматда ташкил қилинган давра суҳбатида туркиялик профессор Дилек Эрдуран Авчининг “Атроф-муҳит ифлосланишининг экотизимга таъсири ва бизнинг ҳаёт кўникмаларимиз билан алоқаси” мавзусидаги, шунингдек, Тошкент давлат педагогика университетининг профессори Қаландар Сапаровнинг “Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган ҳайвон турлари ҳақида умумий маълумот” мавзусидаги семинар-тренинглари бўлиб ўтди.

Тадбир давомида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида прокуратура органлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 22 августдаги “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди. 

Давра суҳбатида Давлат экология қўмитаси раисининг           биринчи ўринбосари У. Халилов иштирок этди.

Useful resources