Давлат ташқи қарз маблағларини жалб қилган ҳолда амалга оширилаётган лойиҳалар

– Осиё тараққиёт банки (ОТБ) иштирокида Ўзбекистон Республикасида 2020-2024 йиллар давомида “Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш” лойиҳаси бўйича маълумотлар;

– Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) иштирокида “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ва янги полигонлар қуриш” лойиҳаси ҳақида маълумот;

– Осиё тараққиёт банки иштирокидаги Ўзбекистон Республикасида “Шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури" лойиҳаси юзасидан маълумот;

 

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) иштирокида Ўзбекистон Республикасида 2020-2024 йиллар давомида “Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш” лойиҳаси бўйича
МАЪЛУМОТЛАР

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) иштирокида Ўзбекистон Республикасида 2020-2024 йиллар давомида “Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат экология қўмитаси ва ОТБ ўртасида меморандум имзоланиб, лойиҳанинг дастлабки параметрлари белгиланди.

Осиё тараққиёт банки иштирокида Ўзбекистон Республикасида 2020-2024 йиллар давомида “Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш” лойиҳасини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрда 748-сон қарори қабул қилинди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 112,0 млн. АҚШ долл. ташкил этади. ОТБ кредит маблағлари – 60,0 млн.АҚШ долл., ҳукумат ҳиссаси – 52,0 млн. АҚШ долл.

Лойиҳа доирасида:

– 300 та чиқинди ташиш махсус техникаси, 13 та экскаватор, 13 та эгарли шатакчи, 13 та мобил сервис автотранспорт воситалари, 8 та мобил лаборатория транспорт воситаларини, 6 000 та чиқинди контейнерлари харид қилиш ва 13 та сервис марказларини қуриш ишлари бажарилади ҳамда миллий синов лабараторияларини жиҳозлаш учун 8 та мобиль лабараториялари ва чиқиндиларни бошқариш соҳасида Халқаро сертификатлаш ва малака ошириш маркази ташкил этиш ва келгусида ҳамкорлик қилиш мақсадида Халқаро сертификатлаш ва малака ошириш маркази билан келишув имзолаш кўзда тутилган.

– 6 000 та чиқинди контейнерлари харид қилиш юзасидан ташкил этилган тендер савдолари бўйича эълон берилди ва ҳозирда келиб тушган таклифларни баҳолаш ишлари давом этмоқда.

– 300 та чиқинди ташиш махсус техникасининг тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва ҳозирда харид комиссияси томонидан тасдиқланиши кутилмоқда.

– 13 та экскаватор, 13 та эгарли шатакчи, 13 та мобил сервис автотранспорт воситаларининг техник шартлари тайёрланган ва ҳозирда тармоқ илмий-техник кенгаши томонидан кўриб чиқилмоқда.

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) иштирокида Ўзбекистон Республикасида 2020-2024 йиллар давомида “Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш” лойиҳаси бўйича маълумотлар

 

 

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) иштирокида “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ва янги полигонлар қуриш” лойиҳаси ҳақида
МАЪЛУМОТ

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) иштирокида “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ва янги полигонлар қуриш” лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4145–сон қарори доирасида амалга оширилмоқда (умумий қиймати 120,0 млн АҚШ долл.).

Лойиҳа доирасида замонавий талаблар асосида 6 та (Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар, Тўрткўл, Қораўзяк, Қўнғирот туманларида ҳамда Хоразм вилоятининг Боғот ва Қўшкўпир туманларида) янги полигонларни ташкил этиш;

14 та ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжейли, Амударё, Беруний, Элликқалъа, Қонликўл, Мўйноқ, Чимбой, Тахтакўпир туманларида ҳамда Хоразм вилоятининг Гурлан, Янгибозор, Хива, Хонқа, Янгиариқ, Хозарасп туманларида) чиқиндиларни қайта юклаш станцияларини қуриш ва уларни 28 та махсус техниёка ҳамда 56 та 60 м3 ҳажмдаги контейнерлар билан таъминлаш;

– янгидан ташкил этилган полигонларда 6 та чиқиндиларни компост қилиш жойларини ташкил этиш ва 1 та полигонда органик чиқиндилардан биологик газ олиш ҳамда 6 та чиқиндиларни саралаш, 2 та тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилувчи ускуналарини ўрнатиш;

– янгидан ташкил этилган полигонлар учун 6 та компактор (зичлагич)ва бошқа турдаги 24 та махсус техникалар билан таъминлаш учун 120,0 млн АҚШ долл. миқдорида кредит маблағлари ажратилиши кўзда тутилган.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида лойиҳа доирасида қурилиши режалаштирилган полигонлар ва қайта юклаш станциялари учун умумий майдони 111 га бўлган ер майдонлари ажратилди.

Бугунги кунда, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш жараёни якунланди.

 

Ўзбекистон: Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида қаттиқ чиқиндиларни бошқариш: Техник-иқтисодий асос / Контракт: C43176/11619/71786
 

Узбекистан: Управление твёрдыми отходами в Республике Каракалпакстан и в Хорезмской области: Технико-экономическое обоснование. / Контракт: C43176/11619/71786
 

Uzbekistan: Karakalpakstan and Horezm solid waste management – Feasibility study / Contract ID No. C43176/11619/71786
 

Қорақалпоғистон Республикаси:

Республика Каракалпакстан:

Republic Of Karakalpakstan:

Экологик ва ижтимоий аудит ҳамда баҳолаш. Нотехник резюме (НТР) Экологический и социальный аудит и оценка. Нетехническое резюме (НТР) Environmental and Social Audit and Assessment. Non-Technical Summary (NTS)
–– План взаимодействия с заинтересованными сторонами (ПВЗС) Stakeholder Engagement Plan (SEP)

Хоразм вилояти:

Хорезмская область:

Horezm region:

Экологик ва ижтимоий аудит ҳамда баҳолаш. Нотехник резюме (НТР) Экологический и социальный аудит и оценка. Нетехническое резюме (НТР) Environmental and Social Audit and Assessment. Nontechnical Summary (NTS)
–– План взаимодействия с заинтересованными сторонами (ПВЗС) Stakeholder Engagement Plan (SEP)

ХЎЖАЛИК ТУЗИЛМАСИНИ ТИКЛАШ БЎЙИЧА МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ҲУЖЖАТ:
АХБОРОТ БРОШЮРАСИ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ҚАТТИҚ МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИ БОШҚАРИШ
ХЎЖАЛИК ТУЗИЛМАСИНИ ТИКЛАШ БЎЙИЧА МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ҲУЖЖАТ:
/uploads/global/Uz%20waste%20LRF%20leaflet%20Karakalpakstan_Final_UZ_March2022.pdf

 

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ҚАТТИҚ МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИ БОШҚАРИШ
ХЎЖАЛИК ТУЗИЛМАСИНИ ТИКЛАШ БЎЙИЧА МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ҲУЖЖАТ:

/uploads/global/Uz%20waste%20LRF%20leaflet%20Horezm_Final_UZ_March2022.pdf

 

       Рамочный документ по восстановлению хозяйственного уклада определяет основополагающие принципы, которыми будут руководствоваться процессы восстановления хозяйственного уклада, связанные со строительством и эксплуатацией объектов Проекта и реализацией ассоциированных проектов, которые известны на текущей предварительной стадии проектирования. Документ подготовлен в соответствии с применимыми требованиями ЕБРР и национальными нормативно-правовыми актами, и будет являться основой для дальнейшей разработки Плана(ов) по восстановлению хозяйственного уклада./uploads/global/LRF%20UZ%20waste%20v4_RUS_Mar_2022.pdf

      The Livelihood Restoration Framework aims at outlining principles for and guiding future livelihood restoration activities related to the Project facilities and the associated facilities, to the extent known due to the preliminary stage of the Project design. It prepared in line with the applicable EBRD requirements and national regulations sets and a framework for further development of the project’s Livelihood Restoration Plan(s)./uploads/global/LRF%20UZ%20waste%20v4_ENG_Mar_2022.pdf

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) иштирокида “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ва янги полигонлар қуриш” лойиҳаси ҳақида маълумот

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) иштирокида “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ва янги полигонлар қуриш” лойиҳаси ҳақида маълумот

 

Осиё тараққиёт банки иштирокидаги Ўзбекистон Республикасида “Шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури" лойиҳаси юзасидан
МАЪЛУМОТ

Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларини тайёрлашни молиялаштириш” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
7 июлдаги 426-сонли қарори
доирасида амалга оширилмоқда.

Мазкур қарор билан, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги Лойиҳанинг ташаббускори этиб белгиланган бўлиб, лойиҳани рўёбга чиқариш Вазирлик қошидаги Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи томонидан амалга оширилади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга асосан лойиҳанинг умумий қиймати
68,2 млн. АҚШ долл. ташкил этиб, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига боғлиқ бўлган лойиҳалар 6,5 млн. АҚШ долл. ташкил қилади. Лойиҳани амалга ошириш даври 2022-2027 йй.

Лойиҳа Жиззах, Хива, Янгиер шаҳарлари ҳамда Ховос туманини қамраб олиб, лойиҳа доирасида:

57 та чиқинди ташувчи техника, 6 та махсус техника, 6 м3 ҳажмдаги 122  та ва 250 литр, 770 литр ва 1 100 литр ҳажмдаги 2 105 та контейнерларни лойиҳа ҳудудлари (Жиззах шаҳри, Хива шаҳри, Янгиер шаҳри ҳамда Ховос тумани) учун харид қилинади.

- Ховос тумани чиқинди полигони ҳудудида чиқиндиларни қайта юклаш станциясини қуриш ва 3 та махсус техника ҳамда 12 та 35 м3 ҳажмдаги контейнерлар билан таъминлаш;

25 та янги чиқинди йиғиш пунктларини қуриш (Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳри ва Ховос туманида);

Бугунги кунда (апрель 2022 йил), лойиҳанинг техник иқтисодий асослари ишлаб чиқилиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш натижасида, лойиҳа доирасидаги ҳудудлардаги аҳолига санитар хизмат кўрсатиш қамрови 100 фоизга етказилади ҳамда санитар тозалаш корхоналар моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, хизмат кўрсатиш сифати оширилиши кўзда тутилган.  

Лойиҳа бўйича қўшимча маълумот ва мурожаатлар учун Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи (Тошкент шаҳри, Т.Шевченко кўчаси, 24-уй, тел.: 71 252-42-20; эл.почта: iudpuzbekistan@gmail.com)га мурожаат этилиши мақсадга мувофиқ.